Colocation (Серверларни жойлаштириш) бу Тошкентдаги профессионал UzSciNet маълумотлар марказида (ММ) серверларингизни жойлаштириш хизматидир. Ускунангиз ишончли ишлаши учун биз жиҳозланган устунлар (стойкалар), барқарор алоқа каналлари ва электр таъминотини тақдим этамиз.
Интернет-тарифлар сизнинг вазифаларингизга кўра индивидуал тарзда ишлаб чиқилади. Мижознинг сўровига биноан интернет-трафикни белгиланган нисбатларда ажратилган IP-манзиллар ўртасида тақсимлаш имконияти мавжуд. Хизматлар нархи бевосита сотиб олинадиган ҳажмга боғлиқ.
Интернет тармоғига уланиш иккита мустақил оптик толали алоқа каналлари орқали таъминланади, бу эса алоқанинг юқори ишончлилиги ва барқарорлигини кафолатлайди.
Хостинг ёки веб-хостинг — бу бутун дунё тармоғининг тугунлари ҳисобланган компьютер-серверларда сайтларни жойлаштириш хизматидир. "Scientific Technologies" МЧЖ хостер сифатида (хостинг хизматларини кўрсатувчи ташкилот) сайтингизни ўз серверларида ишончли жойлаштиришни таклиф қилади.
Биз .UZ зонасидаги доменларнинг расмий регистраторимиз.
Регистратор – бу «UZ» домен маъмурияти билан тузилган шартнома асосида домен номларини рўйхатдан ўтказиш хизматларини кўрсатувчи ва Асосий Реестрга домен номи ҳақидаги зарур маълумотларни киритишни таъминловчи юридик шахс.
Домен номини рўйхатдан ўтказишда ариза берувчи домен номини мустақил равишда танлайди. У танланган домен номи ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш ва ишлатиш билан боғлиқ ҳолда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бузилиши учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади, шунингдек, бундай бузилишлар билан боғлиқ зарарлар хавфини ўз зиммасига олади.
Виртуал ажратилган сервер (VPS ёки VDS) — бу жисмоний сервердаги алоҳида виртуал муҳитдир. Ушбу муҳитнинг ишлаши ва бошқаруви шундай ташкил этилганки, у жисмоний сервернинг мутлақ моделини яратади. Асосий афзаллиги шундаки — бу ечим шахсий серверни сотиб олиш ёки ижарага олишдан кўра анча арзонроқдир.