Сизнинг бизнес еҳтиёжларингиз учун юқори сифатли хизмат

VDS / VPS

Виртуал ажратилган сервер (VPS ёки VDS) — бу жисмоний сервердаги алоҳида виртуал муҳитдир. Ушбу муҳитнинг ишлаши ва бошқаруви шундай ташкил этилганки, у жисмоний сервернинг мутлақ моделини яратади. Асосий афзаллиги шундаки — бу ечим шахсий серверни сотиб олиш ёки ижарага олишдан кўра анча арзонроқдир.

Провайдернинг битта жисмоний серверида бир нечта виртуал серверлар яратилади ва уларнинг ҳар бири мустақил фаолият юритади. Ҳар бир сервер ўз IP-манзилларига, root-ҳуқуқига (тўлиқ бошқарув), портларига, фильтрлаш қоидалари ва маршрутлаш жадвалига эга. Жисмоний сервер ресурслари шундай тақсимланадики, барча виртуал серверлар ҳам ишлашда, ҳам бошқарувда бир-биридан мустақилдир. Жисмоний сервер каби, виртуал серверда ҳам исталган тизим параметрларини созлаш, дастурий таъминот ўрнатиш, жараёнларни назорат қилиш ва ҳоказоларни амалга ошириш мумкин. 
Виртуал ажратилган хостинг хавфсизлиги оддий хостингга қараганда анча юқори, чунки сайтлар ўзаро қўшни бўлмайди ва умумий ресурслардан фойдаланмайди.
VPS катта ҳажмдаги ресурслар ва кенгайтирилган техник имкониятларга эга; буларнинг барчаси ихтисослашган дастурий таъминот ёки кафолатланган юқори қувватни талаб қилувчи йирик ва ностандарт лойиҳаларни жойлаштириш имконини беради.

  Тариф №1* Тариф №2* Тариф №3 Тариф №4
CPU, МГц 750 1000 1500 2000
Хотира, Мб (ёки RAM) 384 512 768 1024
HDD, Гб 10 20 30 40
Абонент тўлови (сўм) 54 000 71 000 106 000 141 000

* Барча нархлар 12% ҚҚС билан кўрсатилган.